kathaq@mail.ru

ДСҚ раиси ўз ходимини ҳақорат қилганини тан олди


Ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг ходимларидан бирини жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди.

Қўмита раиси мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

"Мен раҳбар шахс оғир вазиятларда ҳам вазминлик билан ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги фикримда қатъий тураман ва юқоридаги ҳолатда ўзим шу фикрга қарши ҳаракат қилганимни тан оламан. Юзага келган вазиятда масъулиятни ҳис қилган ҳолда, мен юқоридаги ходим билан алоҳида суҳбатлашдим ва биз биргаликда ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени масъулиятдан фориғ қилмайди.
Ҳеч кимга сир эмаски, солиқ тизимида ислоҳотлар бошланган, шу билан бирга жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларга нисбатан “соғин сигир” сифатида қараб, уларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони – айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.
Юқоридаги аудиода айнан шундай ҳолатлар муҳокама қилинган эди. Биринчи ҳолатда – тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмаган, иккинчи ҳолатда – асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлган", дейди Кудбиев.

Унинг айтишича, ходимларнинг бундай масъулиятсиз ҳатти-ҳаракатлари аудиода айтиб ўтилган иккала ташкилотнинг ҳам фаолияти тўхтатилиши каби жиддий оқибатларга олиб келган эди. Ҳозирда ушбу корхоналарнинг фаолияти тўлиқ қайта тикланишига эришилган.

 "-- Афсуски, бугунги кунда бу каби масалаларни ҳал этишда шахсан менинг аралашувим талаб этилмоқда.
Шу билан бир вақтда, биз яқин келажакда солиқ органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига қасддан ёки тасодифан аралашув имкониятини бутунлай йўққа чиқарадиган янги тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқдамиз.
  Бундай янгиликлар кимгадир ёқади, кимгадир эса – йўқ. Тизимдаги ўзгаришларга қарши бўлганлар турли усуллар билан ўзгаришларга қаршилик қилишга ҳаракат қилишади.
  Лекин барча тушуниши керакки, биз олдимизга солиқ тизимини тадбиркорларга кўмак берадиган тизимга айлантириш бўйича аниқ мақсад қўйганмиз
Бу жуда мураккаб жараён бўлади ва ҳамма ҳам биз билан бу йўлнинг охиригача бирга босиб ўтолмаслиги мумкин, ким биландир хайрлашишга тўғри келади, ким биландир аллақачон хайрлашдик. Лекин, бир масалада ишончим комилки, ходимларимизнинг катта қисми ушбу ўзгаришларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этади.
 Якунда шуни маълум қилмоқчиманки, юқоридаги ҳолат бўйича қўмита Ҳайъатининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди. Унда юқоридаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди ва ташкилотимиз фаолиятини янада яхшилаш бўйича хулосалар қилинди", дейди қўмита раиси.
 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?