kathaq@mail.ru

Таниқли уламо Шайх Алоуддин Мансур оламдан ўтди


Таниқли уламо Шайх Алоуддин Мансур ҳазратлари вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши чуқур таъзия изҳор этди.

Шайх Алоуддин Мансур ҳазратлари Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этган эдилар. Ушбу китоб 1991-1993 йилларда «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида чоп этилган эди.
Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?