kathaq@mail.ru

«Президент совғалари» айрим ўқувчиларга нега етиб бормади?


Ижтимоий тармоқларда янги 2020-2021 ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғалари» айрим ўқувчиларга етиб бормаганлиги бўйича маълумотлар эълон қилинди. Ушбу ҳолатга ХТВ томонидан ойдинлик киритилди:

"Аввал хабар берилганидек, мактабларда ўқув йили пандемия шароитини ҳисобга олиб босқичма-босқич ташкил этилган эди. Баъзи мактаблар фаолияти кечроқ бошлангани сабабли «Президент совғалари» тақсимоти ҳам босқичма-босқич амалга оширилган.
Шу билан бирга, пандемия сабабли, айрим ота-оналар томонидан ўқувчиларнинг ҳужжатлари кеч олиб келинган ёки дастлабки режадаги мактабга эмас, балки бошқа мактабларга топширилган.
Ҳурматли ота-оналар!
Агар фарзандингизга «Президент совғаси» берилмаган бўлса, ҳаволадаги шаклни тўлдиришингиз ёки ҳудудий Халқ таълими бошқармаларининг кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
«Президент совғаси» ҳар бир 1-синф ўқувчисини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Ҳеч бир ўқувчи «Президент совғаси»ни олмай қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Президент совғаси» таркибига фақат портфель ва ўқув қуроллари киради, дарсликлар «Президент совғаси» таркибидан ўрин олмаган" дейилади вазирлик маълумотида.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?