kathaq@mail.ru

Беш хотинли «қаҳрамон» ёшларга намуна бўла оладими?


Бугун кўпгина телеканаллар ор­қали намойиш этилаётган турк сериаллари уй бекаларимиз, хатто айрим эркакларнинг, ачинарлиси ёш болаларнинг қимматли вақтини ўғирлаб, севимли эрмагига айланиб бормоқда десак тўғри бўлади. Бир каналдаги сериалдан безиб бошқасига олсангиз яна бир сериал бошланади, яна кейинги каналга олсангиз учинчиси бошланади. Гўё сиз қадим тарих ва маданиятга бой Ўзбекистонда эмас, Туркияда яшаб тургандай туюлади баъзан. Тақлид ҳам шу қадар кенг ёйиладими?

Яқинда  бир танишимникига иш юзасидан боришга тўғри келди.  Оиланинг катта ёшли онахони, ўғли, келини ва 8-синфда ўқийдиган набираси берилиб турк сериалини кўраётган эканлар. Биз боргач эр-хотин ўзларининг уйларига ўтиб кетишди. Онахон ва набираси биз билан қолди. Шунда мактаб ўқувчиси бўлган қиз набира ҳеч кимдан тортинмай 16+ белгиси қўйилган, оилавий муносабатлар, эр-хотинлар ўртасидаги жанжаллар, севги муҳаббат саҳналари акс этган сериални охиригача кўриш учун бувиси билан тортишишгача борди. Онахон бошқа сериални кўришна ҳоҳларди, набира эса айнан ўз сериалини кўришни.Шу куни биз кетгунча уларнинг иши сериал талашиш бўлди. Ачинарлиси шундаки, буви набирасини телевизор олдидан кетказа олмади.
Шу кунларда 3-4 нафар 5-6-синф ўқувчи қизларнинг бири қўйиб бири мақтаётган "Қора ният" номли сериални бир неча қисмларини кўрдим. Сериалда ёши 50 лардан ошган қаҳрамон эркакнинг 5 та хотини ва улардан 4 нафар фарзанди бор. Фильмда асосан   "қаҳрамон" эркакнинг хотинлари, бизнинг тилда айтганда "кундош"ларнинг бир-бирига ёмонлик қилиши , макру-хийлалар ўйлаб топиши , ҳатто қотилликка уринишларигача бўлган паст ниятлари акс этган. Катта қизи ҳам отасидан қолишмай , унга билдирмай, маслаҳатлашмай икки марта турмуш қурган. Яъни, "қуш инида кўрганини қилади" деганларидек отасига эргашиб турмуш қуришни эрмакка айлантира бошлаган. Бўлажак учинчи эри билан турмуш қурмай ҳам ажралди. Ҳозирда тўртинчи йигит билан танишган. Кичик қиз ҳам опадан ўрнак олиб ўгай онасининг бир вақтлар ташлаб кетган ўғли билан яширин никоҳдан ўтган. Албатта, ҳаётни оиланинг каттаси бўлган отадан ўрганмай  фарзандлар қаерга ҳам борарди. Ота бирор бир жиҳати билан ҳам фарзандларга ўрнак бўла олмаса.
Сериални томоша қилаётган бизнинг айни балоғатга етиб қолган   16-17 ёшдаги йигит ва қизлар бу воқеаларни, бу ҳаёт "сабоқлари"ни қандай қабул қилиши мумкин? Улар нотўғри қиляпти биз бундай қилмаслигимиз керак деб ўйлайди дейсизми? Бунга ишониш қийин. Миллионлаб катта-кичикнинг  вақтини мазмунли ўтказамиз деб мана шундай мазмунсиз, маънавиятимизга,асрий урф-одат, анъангаларимизга, қадриятларимизга мутлақо тўғри келмайдиган сериалларни такрор-такрор намойиш этиш шартмикан?. Агар бир амаллаб канални материалга тўлдириш шарт бўлса, унинг намойиш муддатини икки-уч баравар қисқартиришсин. Бундан жамиятга фойда бўлмасада, фарзанд тарбиясига зарар ҳам бўлмайди.
Лекин бу билан барча турк сериллари мана шундай саёз, бачкана, маънавиятимизга тўғри келмайдиган ғоялар билан йўғрилган деган фикрдан йироқмиз. Уларнинг ажойиб тарихий сериаллари, меҳр-оқибат, инсонийлик ҳислатлари, ота-она ва фарзанд ришталарини мустаҳкмловчи фильмлари ҳам бор. Айни вақтда "Ғаройиб доктор" деган сериал ҳам намойиш этиляпти. Шифокорларнинг ҳаёти акс этган сериалда инсон қадр-қиммати, саломатлиги учун астойдил курашаётган докторларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Лекин иккала сериал ҳақида сўровнома ўтказиб кўрсангиз кўпчилик "Қора ният"ни кўраётганлигини гувоҳи бўласиз. Сабаби ёшларимизда  тугул, айрим катталарда ҳам маънавиятимизни бойитишга, юксалтиришга интилиш ҳисси мус­таҳкам эмас. Баъзиларда ҳатто уйғонмаган бўлиши ҳам мукиндир. Шу боис айрим мухлисларни инсонийлик, меҳр-оқибат ҳислатларини куйлайдиган, шу ҳақда ҳикоя қиладиган сериаллар  эмас, балки, олди-қочди, уруш-жанжал, ахлоқийликдан йироқ, шов-шувга сабаб бўлувчи воқеалар акс этган фильмлар,  ижтимоий тармоқлардаги ур-сурларга бой воқеалар қизиқтираяпти. Инсонлар шуни қабул қиляпти деб савияси паст, оммавий маданиятни тарғиб қилувчи сериалларни намойиш этиш керакми? Мутахассислар, масъуллар бу масалага қандай қарашар экан?
Бугун китоб ўқишни унутаёзган, интернету ижтимоий тармоқларнинг   асирига айланиб қолаётган ёшларни бу балолардан қутқариш, дунёқарашини ўзгартириш, жамиятнинг ривожи, маънавиятимизга соя солувчи иллатларга қарши курашиш барча турдаги оммавий ахборот воситаларининг ҳам вазифаси эмасми?

Муҳаммадали ЭРГАШЕВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?