kathaq@mail.ru

Тил – миллат кўзгусидир

* 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 4-модда).


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи тарихий воқеа бўлди. Муҳтарам Президентимизнинг ушбу чиқишининг тарихий аҳамияти шундан иборатки, БМТ тарихида илк маротаба мустақил Ўзбекистон раҳбари ўзбек тилида нутқ сўзлади. Ўзбек тилида сўзланган бу нутқ нафақат 34 миллионлик Ўзбекистон аҳлини, балки дунёдаги кўплаб мамлакатларда яшовчи ўзбекларни ҳам чин маънода ғурурлантирди.
1989 йил 21 октябрда "Давлат тили ҳақида"ги қонун қабул қилинди. Мана 31 йилдирки бу санани тил байрами сифатида нишонлаб келамиз. Сана яқинлашган сари телевидение, радиода кўрсатув   ва эшиттиришлар, газета-журналларда мақолалар берилиб, тадбирлар ўтказамиз. Кейин яна бир йил жимиб кетамиз. Натижада турли тадбиркорлик корхоналари  ва кўплаб жой   номлари, панно ва рекламалари давлат тилига, адабий тил нормаларига мутлақо амал қилмаган ҳолда чиқаверади. Корхонасига истаганча чет тилидаги номларни қўйиб олишади. Бунга топономик номлаш комиссияси ҳам эътибор бермайди. Бундай номларни Пайшанба, Кадан ва ҳатто қишлоқларда ҳам учратиш мумкин.
Шу ўринда ўзбек тилининг пайдо бўлиши ва адабий тил хусусида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Ҳозирги ўзбек адабий тили эски ўзбек адабий тилининг давоми бўлиб, ўзбек тилининг асрлар давомида  ишланган ва ҳозирги талабга мос бўлган шаклидир. Кишилик жамиятида дастлабки алоқа воситаси фақат оғзаки нутқ формасида бўлган. Жамият тараққиётининг кейинги босқичларида ўсиб бораётган иқтисодий ва маданий талаблар эҳтиёжи натижасида ёзув майдонга келган. Ёзувнинг пайдо бўлиши эса адабий тилнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Тилнинг маълум нормаларга киритилган, маълум қоидаларга бўйсундирилган кўриниши адабий тил деб юритилади. Адабий тилнинг икки формаси (ёзма ва оғзаки) бўлиб, ёзма формаси график воситаларга асосланади. Яъни, тўғри ёзишга оид қоида ва нормаларни орфография (имло) белгилаб беради. Хўш, жой номларини қўйишда ҳамма ҳам адабий тил нормаларига риоя қиляптими? Афсуски, кўп жой номларини ёзишда адабий тил нормаларига риоя қилинмаяпти.
Ҳукумат қарори билан (592-сон, 28.09.2020 й.) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши айни муддао бўлди. Энди Ўзбекистон фуқароси бўлиши учун давлат тилини билиш шарт. Тўғри-да, Ўзбекистон фуқароси бўлсанг-у давлат тилини билмасанг, сен қандай қилиб шу давлат фуқаросиман деб айта оласан.
ЎзАнинг ижтимоий тармоқда берган "Йўқолиш хавфи нуқтаи назаридан жаҳондаги тиллар таснифланади" мақоласида шундай ёзилган:"Тиллар яшаб қолиши учун унда гаплашилиши, узилиш бўлмаслиги муҳим. Дунё тараққиёти кўплаб тилларнинг йўқолиб кетишига сабабчи бўлгани ҳам маълум. Масалан, энг сўнгги вакили дунёдан ўтиши билан Аляскадаги эяк тили мангуга йўқолгани айтилади ва яқин йилларда сўзлашувчиларининг сони 2 мингдан кам бўлган 1 минг 492 та тилни шундай тақдир кутиб тургани таъкидланади... Ўлик тил-тил соҳиблари йўқолган далматин, сойот, убих каби тиллар бор.
Кўриниб турибдики, жаҳон тилларининг мавқеи ва нуфузини белгилашда уларнинг бугунги мураккаб глобаллашув жараёнларида жамиятда ва халқаро майдонда тутган ўрни асосий мезон қилиб олинган. Масалан, инглиз, немис, француз, араб, рус тиллари БМТнинг ишчи тиллари саналади, дунё миқёсида олиб бориладиган ёзишмалар, мажлислар, мулоқотларда расман шу тиллардан бири танланади. 
Шунга кўра, уларнинг қўлланишида авлодлар ўртасида узилишлар бўлмаган, аксинча, илм-фан, техника соҳаларидаги вазифалари кенгайиб бормоқда. Бундай шарафга ўзбек тили ҳам лойиқ тиллардан саналади. Ҳеч ким тилингизни ривожлантириб берай, демайди. 
Ўзбек тилининг тараққий этиши, кенг ёйилиши, ўз нуфузига эга бўлишига шу ерда истиқомат қилаётган, биринчи галда шу тилда сўзлашадиган, шу тилда она сўзини айтиб улғайган, отасининг ўгитларини тинглаган инсонларнинг юрт ва Ватан олдидаги шарафли бурчидир.
Агар она тилимизга эътиборсизлик билан қарасак,уни йўқотамиз.Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов "Она тилимга" номли шеърида шундай ёзади:

Она тилим сен, борсан, шаксиз
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.


Шоир айтганидек "тўти", яъни бошқа тилларда гапирадиган бўлиб қолмаслик учун ўзбек тилини асраб-авайлаб, келажак авлодга етказишимиз керак. Она тилимизга юксак эътибор   ва ҳурмат билан қарамоғимиз лозим. Ҳазрат Алишер Навоий "Тилга эътибор-элга эътибор" деб бежиз ёзмаган. Юртдошларимизнинг, айниқса, ёшларнинг сўзлашувига қулоқ солсангиз кўпроқ русча ёки инглизча сўзларни аралаштириб гапираётганини гувоҳи бўласиз. Бу билан улар гўё ўзларини маданиятли қилиб кўрсатмоқчи бўлишади-ю, аслида маданиятсизлигини намоён қилиб қўйишади. Тил миллат кўзгуси. Уни истаганча бузиб талаффуз қилишга   ёки хато ёзишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.


Эшпўлат САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?