kathaq@mail.ru

Каттақўрғонда 10 та фермерга жиддий чоралар кўрилди, нега?


Каттақўрғонда қишлоқ хўжалик соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, илм ва инновацияни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилиб, соҳада туб бурилиш ясалган. Туманга қишлоқ ҳўжалиги соҳаси учун барча турдаги юқори унумли замонавий техникалар олиб келинган. 

Қисқаси, деҳқонларимиз мавжуд юқори унумли техникалар ва ишлов бериб экиш учун сифатли дори воситаларидан унумли фойдаланиб, ўғитлаб ғалла экишни юқори савияда олиб боришмоқда. Туманда қишлоқ-хўжалиги соҳаларининг барча жабҳаларида юқори натижаларга эришиши учун фермерларга қулай шарт-шароитлар яратилган.    
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги № 546-сонли Қарорига асосан Инспекциянинг Каттақўрғон туман бўлими ва соҳа мутасаддилари томонидан тумандаги фермер хўжаликларида 2021 йил учун ғалла майдонларини экишга  тайёрлаш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилди. Тумандаги ўзини билган, шу соҳа орқасидан даромад олиб, рўзғоримни ўтказаман,деган кўплаб фермер хўжаликларида ғалла майдонларини экиш учун тайёрлаш ва агротехник тадбирларни олиб бориш  талаб даражасида амалга оширилган. Экилган дон тўлиқ униб чиқиб, баравж ўсаётган майсаларни кўриб, кўзингиз қувонади.           
 Ютуқлар кўп, лекин, афсуски шоли ичида курмак бўлганидек, камчиликларга йўл қўяётган фермерларнинг ҳам борлиги ачинарли ҳол. Жумладан, М.Султонов ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Бекзод” фермер хўжалигида ғалла экиш учун давлат томонидан маблағ ажратилган бўлиб, тумандаги агрокимё ҳимоя омборларига ўғит келтирилишига қарамасдан, туман ҳокимлиги томонидан белгиланган 250 кг. фосфор ва 100 кг. калийни ерга солмаганлиги туман ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган мониторинг жараёнида аниқланди. Ушбу ҳолат учун фермер хўжалиги раиси М.Қаюмов энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди.
     О.Маҳмудов ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Илёсхон ООД”, “Оқдарё баракаси”, М.Султонов ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Қулмат бобо”, “Актамов Асилбек”, “Офтоб нур зиё” фермер хўжалигида ҳам худди шундай ишга маъсулиятсизлик билан қаралган. Шу боис ушбу фермер хўжаликлари раисларига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима солинди.
    Шунингдек, ғалла экиш учун ғалла майдонларини экишга тайёр эмаслиги ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаганлиги ҳамда ерни яроқсиз ҳолатга келиб қолишига сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этганлиги учун М.Султонов ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Шахобиддин Шахруз”, “Санақулов Зариф ЗИО”,  О.Маҳмудов ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Жавохир дашт далалари”, “Каримов Қадамжон” фермер хўжаликлари раислари Инспекциянинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан белгиланган муддатга огоҳлантирилди.


Нурали Намозов,
Инспекциянинг Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?