kathaq@mail.ru

Чет элга ишга юбориш ваъдаси билан одамлардан пул олиб, алдаб юрган фирибгар қўлга олинди


Жиззах шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига "Иттифоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган З.М. ҳамда "Нурлиобод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1997 йилда туғилган Б.В.лар мурожаат қилишиб фирибгарлик жиноятидан жабрланганини билдиришган. Бу ҳада Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. 

Маълум бўлишича, "Олмазор" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган фуқаро Н.Ш. мурожаатчилардан Чехия ва АҚШга ишга юбораман деб пул олган. Бироқ ваъдасини бажармаган.
Худди шу каби ҳолат Шароф Рашидов тумани "Нонисангил" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган Ш.Б. билан ҳам юз берди.
У ички ишлар органларига қилган мурожаатида "Қанғли" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1980 йилда туғилган А.И.нинг Жанубий Кореяга ишга юбораман деб 2 минг АҚШ доллари олганлигини билдирган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?