kathaq@mail.ru

Терим илғорлари сафи кенгаймоқда


Жорий йилда туманимизда пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликлари учун барча шароитлар яратилди. 

Уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари ўз вақтида дала бошига етказилиб берилди. Фермер хўжаликларининг техника таъминоти яхшиланди. Чигит замонавий сеялкалар ёрдамида ерга қадалди. Ана шу омиллар ва сувдан оқилона фойдаланиш, фермер хўжалиги далаларида меҳнат қилган деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати эвазига далаларда мўл ҳосил тўп¬лашга эришилди.
Ҳозирда туманимиз пахта майдонларида ҳалол меҳнат ҳамда катта харажат эвазига етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Тумандаги "Пахтакор" ММТП ҳудудидаги "Қуёшли дала баракаси" фермер хўжалигида йиғим-терим ишларига 110 нафардан ортиқ теримчи жалб қилинди. Биринчи теримнинг ўзида 25 гектар ерда парваришланган пахтадан 78 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олинди.
- Пахтачиликда кластер тизимининг жорий қилингани фермерлар манфаатдорлигини оширди, - дейди хўжалик раҳбари Жамшид Тиловов. - Далаларимизда ҳосил чўғи мўл. Мавсумда 90 тоннадан ортиқ пахта териб оламиз. Бу фермер хўжалигида қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.
Шунингдек, Охунбобоев массивидаги "Жозилбек Нодирбек далалари" фермер хўжалигининг 21 гектар пахта майдонидан биринчи теримнинг ўзидаёқ 72,2 тонна пахта ҳосили йиғиб олинди. Ўртача ҳосилдорлик 34,4 цетнерни ташкил қилди. Далалардаги ҳосил чўғини ҳисобга олган фермер хўжалиги деҳ¬қонлари ҳосилдорликни 42 центнерга етказиш учун астодил меҳнат қилмоқдалар.
Мойбулоқ массивидаги "Зулфиқор Ҳасан файзли даласи" фермер хўжалиги ҳам туманда биринчилардан бўлиб пахта йиғим-теримига киришган эди. Бугунга келиб ушбу хўжалик далаларидан 54,2 тонна биринчи навли пахта териб олинди. Ҳосилдорлик эса 34 центнерни ташкил қилди. Теримчиларга бепул тушлик қилиб берилмоқда. Терим илғорлари фермер хўжалиги томонидан алоҳида рағбатлантириб бориляпти.
Орзи Маҳмудов номли ММТП ҳудудидаги "Оқдарё баракаси" фермер хўжалиги пахтакорлари ҳам 94,6 тонна пахтани қабул қилиш манзилгоҳига етказиб бериб, бу борадаги шартномани муваффақиятли бажаришга эришдилар. Эндиликда хўжаликда ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш борасида қизғин иш олиб борилмоқда.
 Пахтазорларда терим ишлари айни авжида. Пахта қабул пунктлари томон елиб бораётган карвонларнинг кети узилмайди. Дастлабки давондан ошиб, янада юксак хирмон барпо этиш истагида пахта теримини давом эттираётган фермер хўжаликларимиз сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Жахонгир САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Уруш қатнашчиларига 20 млн сўмдан пул мукофоти берилади
Долзарб мавзу / Siyosat / Jamiyat

Уруш қатнашчиларига 20 млн сўмдан пул мукофоти берилади ..

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига...

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?