kathaq@mail.ru

Оммавий спорт ривожлантирилиб - соғлом турмуш тарзи ҳар бир фуқаронинг ҳаётига кириб боради


Муҳтарам Президентимизнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Республикада жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Халқ саломатлиги миллий кенгаши ташкил этилади ва унинг таркиби тасдиқланади.
Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш мақсад қилинган ушбу Кенгашнинг асосий вазифалари этиб аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш,вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини ҳар чоракда камида бир маротаба эшитиш,жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш,жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғулланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестиваль ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш,бўш турган ер майдонлари ва спорт иншоотларини спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишга рухсат бериш,республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш белгиланди.
Энди аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш кучайтирилиб, зарур шароитлар яратилади, юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ва бошқа йўналишлардаги иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланиб, амалиётга жорий этилади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини бошлагач оммавий спорт ривожлантирилиб, соғлом турмуш тарзи ҳар бир фуқаронинг ҳаётига кириб боришига шубҳа йўқ.


Қамариддин АҲМЕДОВ,
меҳнат фахрийси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?