kathaq@mail.ru

ХТВ: Барча ўқитувчи ва ходимлар коронавирусга бепул тест топшириб дорилар билан таъминланмоқда


Бугунги кунга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг барча ўқитувчилари ҳамда бошқа ишчи ходимларнинг аксарияти махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилган. Бу хақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек Халқ таълими вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларида Штаблар ташкил этилган бўлиб, улар томонидан умумтаълим мактаблари фаолиятини хавфсиз ва белгиланган вақтинчалик санитария талаблари асосида ташкил этиш юзасидан кунлик бажарилаётган ишлар бўйича маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг “COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактабларига тиббиёт ходимларини бириктириш ва фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорга кўра, республикада мавжуд 9 986 та умумий ўрта таълим мактабларига тиббиёт ходимлари, патронаж ҳамширалар, туман тиббиёт бирлашмалари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати ходимлари бириктирилган.
Шунингдек коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланган ва унга кўра барча ўқитувчи ва ходимлар гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминланмоқда.
Ҳозирги кунда мактабда фаолият юритадиган ходимлардан тест олиш жараёни давом этмоқда. Тест топшириш тадбирларига қамраб олинмаган ходимлар ҳудудлардаги халқ таълими бошқармалари ҳамда санитария эпидемиология осойишталик марказларига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади расмий хабарда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?