kathaq@mail.ru

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида иқтисодий ўсиш, хавфсизлик, атроф-муҳитни асраш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, миллатлараро транспорт қатновини мувофиқлаштирувчи марказни ташкил этиш ҳамда пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклифлари билдирилди.

Биргина Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифига тўхталадиган бўлсак, марказнинг ташкил этилиши дунё ҳамжамиятига мисли кўрилмаган қўлайликлар яратади. Ҳозирги кунда ташқи бозорга чиқиш билан боғлиқ транспорт логистикасининг мураккаблиги ва бу жараёнлар кутишларга сабаб бўлишини учратиб турамиз. Экспортни амалга ошириш даврида транспорт қоридорлари ва транспорт воситалари турларини танлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки, тўғри танлов юкни тез ва арзон нархларда ҳамда ишончли тарзда хорижий бозорларга етказиб беришни таъминлайди.
Одатда юкларни ташиш бўйича транспорт операцияларининг қиймати экспорт қилинаѐтган товарлар нархига сезиларли таъсир кўрсатади. Айрим ҳолларда товар сифати юқори ва таннархи паст бўлган тақдирда ҳам транспорт тарифи қимматлиги туфайли харажатлар ошиб кетиб, фойда нормасига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, минтақавий марказнинг ташкил этилиши унда иштирoк этувчи мамлакатлaр ўртасидaги сaвдo-иқтисoдий, ўзaрo мaнфaaтли ҳaмкoрликни кeнгaйтирaди вa мустaҳкaмлaйди, юк тaшуви ҳaжмини oширaди, жaҳoн бoзoрлaригa янги транспорт қоридорлари oрқaли чиқиш имкoниятини бeради.
Бундан ташқари пандемия даврида давлатлар чегараларининг ёпилиши натижасида ўз ватанига боролмай йўлда қолиб кетишларнинг олди олинади ҳамда давлатлар ўртасидаги келишув музокараларига ортиқча вақт сарфланмайди.


Самандар ИСМОИЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Самарқанддан экспорт қилинаётган пиёз
Iqtisodiyot

Самарқанддан экспорт қилинаётган пиёз ..

Пиёзнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Илмий тиббиётда пиёз ўсимлигининг доривор...

1 ноябрдан нималар ўзгаради?
Долзарб мавзу / Siyosat

1 ноябрдан нималар ўзгаради? ..

Ҳар йили ноябрда “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади Ҳукумат қарорига кўра, ноябрь...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?