kathaq@mail.ru

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

 Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради. Мамлакатимиз Президенти юксак минбардан туриб биринчи марта ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Мени тўлқинлантирган энг муҳим жиҳат - бу Юртбошимизнинг она тилимиз қадр-қиммати, нуфузи ва мавқейини кўтариш учун қилаётган саъй-ҳаракатларидир! 
Ўзбек тилини халқаро тиллар каби бутун дунё тан олиши учун Президентимиздан ўрнак олган ҳолда ҳар биримиз курашмоғимиз, унга бўлган эҳтиромни энг аввало ўзимиздан бошлашимиз керак. Ахир бугунга келиб спорт атамалари бўлмиш "ҳалол", "чала", "ёнбош" каби ўзбекча сўзларни чет элликлар нутқида эшитсак қанчалар ғурур, ифтихор туйғуларини туямиз... Президентимизнинг жаҳон минбаридан сўзлаган таклиф ва ғоялари, фикр-мулоҳазалари она тилимизда талқин қилингани, ўйлайманки, ҳар бир ўзбекман деган миллатдошимиз қалбида чексиз қувонч уйғотди...
Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар олдингилари каби жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланади ва амалиётга татбиқ этилади.


Нигора Бўронова,
Каттақўрғон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,
давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш
масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Қайнонасидан жирканган янги келинчак (Ҳикоя)
Madaniyat

Қайнонасидан жирканган янги келинчак (Ҳикоя) ..

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди....

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши кескин оширилади!
Ta'lim

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши кескин оширилади! ..

АОКАда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?