kathaq@mail.ru

Туманимизда футбол энг оммавий спорт турига айланади

Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва туманимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда туманимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш (селекция) тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш каби ишлар олиб борилмоқда.

Туманимизда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, туманимиз футболини ривожланган туманлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, маҳаллаларда футболни ривожлантириш, жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, туманимизда футбол бўйича йирик мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида вилоят биринчиликларини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича Самарқанд вилояти иккинчи лига ва кубок мусобақасида туманимизнинг «Ёшлик» жамоасини ушбу мусобақада қатнашиши учун тайёргарлик кўриб келмоқда. Кўрилган тайёргарлик натижасида Каттақўрғон шаҳарнинг «ДЎСТЛИК-К» жамоаси билан ўтказилган қизғин ўйинда туманимизнинг «Ёшлик» жамоаси ғалаба қозонди. Жамоамиз кейинги ўтказиладиган ўйинларга ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.


М.Мардиев,
туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?