kathaq@mail.ru

Тутқаноқнинг тарқалиши

Дунё бўйича 40 млн. Атрофида инсонлар бу хасталик билан касалланган.

Тутқаноқ қандай пайдо бўлади?
Тутқаноқ–бош миянинг бирор қисми нерв хужайралари (нейронлар) бир вақтда синхрон қўзғалиши оқибатида пайдо бўлади. Бош миянинг бу қисми – эпилептоген ўчоқ, яъни тутқаноққа сабаб бўлувчи ўчоқ деб аталади. Бош мия травмаси (шикастланиши), Инсульт–бош мияга қон қуйилиши ёки қонсизланиши, Менингит–мия пардаларини яллиғланиши, Тарқалган склероз, Алкоголизм – ҳар 10 та ичувчининг 1 тасида турли тутқаноқлар аниқланган, Наркомания, Ирсиятдан ўтиши мумкин. Бунда инсон 18 ёшга тўлгунича тутқаноқ тутиши бошланади.

Тутқаноқнинг белгилари қандай бўлади?
Тутқаноқ тутишидан олдин инсонда аура деган ҳолат бўлади. Бу ҳолат жуда турли-туман бўлади. Тана ҳароратини кўтарилиши, бош айланиши, безовталик, деган ҳолатлар шулар жумласидандир.
Асосий белгиси – доимий қайталаниб турувчи тутқаноқ тутиши.
Тутқаноқ енгил ҳолатда ўтишида инсон ўзи билмай қолиши ҳам мумкин. Бу қош учиши, юз мушаклари учиши каби ўтиши мумкин. Ташқаридан қаралганда инсон бироз ўйланиб қолганга ўхшайди.
Оддий тутқаноқ узоғи билан 5 минутда ўтиб кетади. Ундан узоқ давом этмайди. Тутқаноқдан сўнг инсон ўзига келади ва кўпинча кучли чарчаган ҳолатда бўлади. Тутқаноқдан сўнг инсон ухлаб қолиши ҳам мумкин.
Тутқаноқ статуси – бу жуда оғир ҳолат бўлиб, тезлик билан тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилади. Бу вақтда инсон нафас олишдан тўхтаб қолади ва статус ҳаётига хавф солиши мумкин.

Тутқаноқ тутганда қандай ёрдам бериш керак?
Аввало хотиржамликни сақлаш ва ваҳима қилмаслик. Ақл билан иш тутиб, тез  ёрдам бериш керак.
Инсонни танасидаги қалтирашларни эзиб тўхтатишга ҳаракат қилманг!
Оғзига нарса тиқиб тилини ушлашга ва оғзини очишга харакат қилманг!
Инсонни йиқилган жойи ҳаётига хавф солмаса, бошқа жойга кўчиришга ҳаракат қилманг. Агар ҳаётига хавф солса, унда эҳтиёт бўлиб кўчириш керак.
Боши шикастланмаслиги учун бош остига ҳар қандай юмшоқ нарса ёки қўл қўйиб ҳимоялаш керак.
Тутқаноқ даврида қайд қилиб юборса, оғзидаги кўпик ёки оғзидаги қолган овқат нафас йўлига кетиб қолмаслиги учун инсонни эҳтиёт қилиб ёнбош ётқизиш керак!
Одатда 5 минутга бормай тутқаноқ тўхтайди ва инсон ҳушига келади.
Агар 5 минутдан ошса ҳам тутқаноқ тўхтамаса унда тезлик билан “ТЕЗ ЁРДАМ” чақириш керак!
Имкони бўлса тутқаноғи бор инсон қўлига "тутқаноқ браслети”ни тақиб қўйиш керак. Бу инсонларни ёрдам беришига осонлик туғдиради.


Аллаёр ОТАҚУЛОВ,
57-сонли ТМК раиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?