kathaq@mail.ru

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:
Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);
Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.
Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.
Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.
ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:
янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.
ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Қайнонасидан жирканган янги келинчак (Ҳикоя)
Madaniyat

Қайнонасидан жирканган янги келинчак (Ҳикоя) ..

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди....

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши кескин оширилади!
Ta'lim

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши кескин оширилади! ..

АОКАда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?