kathaq@mail.ru

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб бир қатор позитив ўзгаришлар бўлаётганлигини сезяпман.

Аввало Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг вазирлик, қолаверса ўз шаънини демократик принциплар асосида суд орқали ҳимоя қилишга ўтгани Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаёти учун ижобий ҳол, дейиш мумкин. 
Афсуски бир қатор масъулларимизда бу каби зиддиятларни устун мавқе ва кучига ишониб, «кўча» усулида ҳал қилиш ҳолатлари учраб турган бир вақтда бу услуб жамиятнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси юксалиб, маданий савия сари одимлаб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Суд натижаси қандай якун топишидан қатъий назар фуқаро ва давлат идоралари ўртасида пайдо бўладиган бу каби зиддиятлар пировардида сўнгги йилларда эришган энг катта ютуғимиз- ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги қадамларнинг тўхташига, фикр айтишда ҳадиксираш кайфиятининг пайдо бўлиб қолишига олиб келмаслиги зарур.
Ишонаманки, Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги ҳеч қачон бўғилмайди ва бу эркинлик шахсларни камситиш, шаънини булғаш учун ҳам ишлатилмайди.
Яшасин сўз эркинлиги, яшасин инсон манфаати!


Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Газ баллонни 100 минг сўмдан пуллаётган шахс аниқланди
Jamiyat / Jamotatchilik nazorati

Газ баллонни 100 минг сўмдан пуллаётган шахс аниқланди ..

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалига Паст Дарғом тумани Жовулқосим маҳалласида...

ТЕРИМЧИЛАР ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАТИРИЛАДИ
Jamiyat

ТЕРИМЧИЛАР ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАТИРИЛАДИ ..

Давлатга пахта сотиш шартномавий режаси ошиғи билан уддаланган бўлсада, бугунги кунда ҳам...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?