Тиббиёт ходимларига эҳтиром кўрсатилди

0 493

 Ҳар бир касб эгаси борки, элимиз ардоғи ва эъзозида. Айниқса инсон саломатлиги йўлига ўз ҳаётини, умрини бахшида қилган тиббиёт ходимлари барчамиз учун қанчалар қадрли. Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Улкан марралару бир олам ютуқлар оғушида касб байрамларини нишонлаш учун жамул-жам бўлишган соҳа ходимларини туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов қизғин қутлади. Одамлар саломатлигини мустаҳкамлашдек масъулиятли юкни ўз зиммаларига олган саломатлик посбонларининг олдиларида турган вазифалар кўламига тўхталиб, кўп йиллик самарали хизматлари билан соҳа равнақига катта ҳисса қўшаётган фидоий тиббиёт ходимларини алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олди.

Дарҳақиқат, бугун давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига кўра соҳани жадал ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар жараёни тизимда катта янгиланишларни бошлаб бермоқда. Бу туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги тиббиёт муассасалари фаолиятида ҳам ўз натижасини бермоқда.

Сана муносабати билан ўз касбига фидокорона ёндошиб, ўрнак кўрсатган бир гуруҳ саломатлик посбонлари туман ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси томонидан муносиб рағбатлантирилди.
– Тўғриси ҳукуматимиз томонидан биз тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган бундай ҳурмат ва эҳтиромдан бошимиз осмонга етди, – дейди олий тоифали шифокор, иккинчи даражали «Соғлом авлод» ордени соҳиби Исроил Авазов. – Шундай экан, бизлар ҳам миллатимиз, соғлом авлод келажаги йўлида бор билим ва тажрибамизни ишга солишга шаймиз. Қани эди жамиятда бемор инсонлар бўлмасаю шифокор ишсиз қолса.
Муҳташам «Дониёрбек» маросимлар саройида бир пиёла чой устида давом этган байрам тадбирлари барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ш.ЭШБОЕВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ