– Бугун, 19 сентябрь – бутун жаҳон тозалик кунига пухта ҳозирлик кўрдик. Ҳар бир техник воситаларга мавзуга доир чақириқлар, шиорлар, эслатмалар ёзиб, юртдошларимизни атроф-муҳитни озода сақлашга чорладик. Туманнинг ҳар бир ҳудудида тозалик тадбирлари ташкиллаштирмоқдамиз, - дейди “тоза ҳудуд” корхонаси раҳбари А.Садриддинов.
Аслини олганда тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида эмас, балки ҳар куни бажарилиши лозим.
Шундагина биз яшаётган жойда тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.