kathaq@mail.ru

ДХХ хорижий валюта билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Хўжаобод тумани Янги Фарғона МФЙдаги чегараолди ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Маҳаллий фуқаро "Х.Н." 180 минг АҚШ долларини чегара тўсиғи устидан улоқтириш орқали қўшни Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлганида ушланди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, "Х.Н." 200 минг сўм эвазига ушбу чет эл валютасини давлат чегарасидан ўтказиб бериши керак бўлган. Ҳозирда "Х.Н."га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, хорижий валютанинг ҳақиқий эгасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири натижасида, Бухоро шаҳрида катта миқдордаги қалбаки хориж валютасининг муомалага киритилишига чек қўйилди.

Хусусан, мамлакатимизга яширинча олиб келинган сохта чет эл валютасини Тошкент шаҳрида яшовчи "Т.Х." ва "Т.М." сотиш мақсадида Бухоро шаҳрига олиб боришади. Улар калбаки 88.450 АҚШ долларини 34.000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, уларнинг ёнида яна 10.050 сохта АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир давомида жами 98.500 қалбаки АҚШ доллари мусодара қилинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?