kathaq@mail.ru

Саида Мирзиёева барчани Samarkand Half Marathon'нини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда

Жорий йилнинг 1 ноябр куни юртимизда анъанага айланиб бораётган спорт тадбири — «Samarkand Half Marathon» хайрия югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Саида Мирзиёева барчани унда фаол иштирок этишга чақирмоқда:

"1 ноябрь куни юртимизда анъанага айланиб бораётган спорт тадбири — Samarkand Half Marathon @samarkandhalfmarathon хайрия югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа мамлакатимизда иккинчи маротаба ўтказилади. Бу йилги яриммарафоннинг асосий мақсади — АСБ (аутизм спектрининг бузилиши)га чалинган инсонлар муаммосига эътиборни қаратишдир.
Бундай масалаларни четлаб ўтмайдиган ва аутизм муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этадиган лойиҳалар мавжудлиги қувонарли. Яриммарафон сайтида югуриш мусобақаси  тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, инклюзив муҳитни яратиш бўйича жаҳон мутахассисларининг маърузалари ва маҳорат дарслари бўйича катта ўқув блоки жойлаштирилади. Бу аутизмга чалинган болаларнинг ота-оналари ва аҳолининг АСБ ҳақида билимини оширади.
Исталган мамлакат фуқароси хайрия тадбирини қўллаб-қувватлаши ва Samarkand Half Marathon лойиҳасида иштирок этиши мумкин. Бу йил яриммарафон виртуал форматда ўтказилади: ҳар бир иштирокчи жой, вақт ва ҳатто масофани ўзи танлайди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу яриммарафондан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг бирида АСБга чалинган болалар учун бадиий студияни ташкил этишга сарфланади.
Келинг, Samarkand Half Marathon'ни қўллаб-қувватлаймиз. Имконияти чекланган болаларга вақтида эътибор қаратиш уларнинг келажакда янада тўлақонли ҳаёт кечиришига ёрдам беради. Яриммарафон ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман, улар бизга мана шундай хайрия тадбирлари уюштириш  зарурлигини ва бу орқали барчамиз ягона эзгу мақсад — ҳақиқатан ҳам муҳтожларга ёрдам бериш йўлида бирлашишимиз мумкинлигини кўрсатиб бердилар"
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?