kathaq@mail.ru

Фарғонада кислород концентратори ишлаб чиқариш бошланди

Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, лойиҳа ишлари тадбиркор Шавкатжон Ҳамзаев таъсисчиси бўлган «Грэйт Қўқон» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Корхонанинг умумий қиймати 300 минг долларни ташкил этади.

Корхона фойдаланишга топширилишида иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов бугунги кунда талаб юқори бўлган мазкур тиббий жиҳознинг ишлаб чиқарилиши, аввало, вилоят ва Республика тиббиёт муассасаларини кислород концентратори билан тўлиқ таъминлаш имконини беришини, шунингдек, вилоят экспорт салоҳиятини оширишини таъкидлаган.

«Вилоятимизда аҳолини коронавирус пандемиясидан асрашга, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун вилоятимиз ҳокими бошчилигида жуда катта тадбирлар амалга оширилиб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, беморлар учун махсус жойлар ва дори-дармон захираси яратилди. Шундай шароитда хавфли касалликка қарши курашишга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз», — деган корхона директори Ф.Раҳмонов.

Қайд этилишича, мазкур корхонада йилига 30 минг дона кислород концентратори ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 20 та янги иш ўрни яратилди.

Фарғона вилоятида кислород контцентраторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида 2020 йилнинг 17 августида хабар берилганди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қўқонда ишлаб чиқарилган бир дона кислород контцентраторининг нархи 290 долларни ташкил этиши билдирилган. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?