kathaq@mail.ru

Нима эксанг шуни ўрасан

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар билан ҳамкорликда яна бир “заҳри қотил” олди-сотдисига чек қўйилди.

Самарқанд шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Н.нинг яшаш хонадони, ёрдамчи хўжалиги ҳамда томорқа ерлари кўздан кечирилди.
Натижада, фуқаро И.Н.нинг чўнтагидан шаффоф целофан пакетга ўралган оғирлиги 0,04 гр “опий” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда, томорқа ерида узунлиги 1 метрдан 3,80 метргача бўлган жами 13 туп яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётганлиги аниқланди.
Шундан сўнг хонадон ертўласи кўздан кечирилганда, бу ерда ҳам қуритилган 3 туп 451,2 гр “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги пояси ҳамда вазни 22,9 гр ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги ҳам маълум бўлди.
Буниси ҳам етмаганидек, хонадон гаражида 45,3 гр “марихуана” моддаси ўсимлик уруғлари яширилган экан.
Мазкур ҳолат юзасидан тақдим этилган экспертиза хулосасига кўра,  ашёвий далил сифатида олинган воситалар 0,04 гр “опий” гиёҳванд моддаси, 1,00 м. дан 3,40 м. гача бўлган жами 13 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги, 451,2 гр  қуритилган “каннабис” ўсимлиги, 22,9 гр “марихуана” гиёҳванд моддаси ҳамда умумий соф оғирлиги 45,3 гр ўсимлик уруғи эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?