kathaq@mail.ru

БУГУНГИ СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЭРТАНГИ КЕЛАЖАК

Бугунги кунда халқимизни йиллар давомида қийнаб келаётган масалалар ечимига жиддий эътибор қаратиляпти. Тумандаги Муртак қишлоғи маҳалла марказидан анча ичкарида жойлашгани сабабли ушбу қишлоқ болалари қишлоқдан анча олисда жойлашган мактабга бориб келишда қийналишар эди.  Бугун ушбу муаммо бартараф этилди. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Олмазор МФЙ Муртак қишлоғида 56-умумтаълим мактабининг филиали сифатида янги мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Эндиликда ушбу қишлоқ аҳолиси фарзандларининг қишлоқдан бир неча километр узоқликда жойлашган мактабга қатнашлари учун зарурат қолмади. Мазкур қишлоқнинг ўқувчи-ёшлари 2020-2021 ўқув йилини янги бинода бошламоқдилар.
Мактаб филиалини очилиш тадбирларида туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоев, туман халқ таълими мутасаддилари, маҳалла фаоллари, 56-матаб ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда Муртак қишлоғи аҳолиси иштирок этди.160 ўринга мўлжалланган замонавий мактаб биноси жуда тез фурсатларда қуриб битказилди. Мактаб филиали қурилишига туман маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 750 миллион сўм маблағ сарфланди. Мактаб биноси барча керакли жиҳозлар ва ўқув қуроллари билан таъминланди.


Ғ.Қаршиев.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?