kathaq@mail.ru

9 та мактабда анъанавий тарзда таълим жараёнлари бошланди

Туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда Тиббиёт бирлашмасининг хулосалари, ўқитувчиларнинг коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг тегишли қарори билан пандемия шароитида Каттақўрғон туманидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 14 сентябрдан бошлаб тумандаги 2, 17, 20, 27, 36, 41, 50, 56 ва 93- сонли   таълим муассасалари анъанавий тарзда ўз фаолиятини йўлга қўйди.
  Ушбу мактабларда янги ўқув йилининг бошлаши билан боғлиқ ташкил этилган жараёнларда туман секторлари раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Халқ таълими бўлими вакиллари, мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан бир гуруҳи қатнашди.
  Ушбу мактабларда ўқув дарсларини ташкил қилиш Республика махсус комиссиясининг талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказилмоқда.
Шу ўринда шуни айтиш керакки, тумандаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.  
Каттақўрғон туман ҳокимлиги ҳурматли ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаган мактаб жамоаларидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳамда фарзандлари ва яқинлари саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?