kathaq@mail.ru

ДЕПУТАТ ЁРДАМИ БИЛАН 4 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТИГА ЭГА БЎЛДИ

15-Бобур сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгаши депутати Шахрўз Рашидовнинг бевосита иштирокида тумандаги Файзикент маҳалласи Файзикент қишлоғида яшовчи фуқаро Фароғат Қўлдошева ҳамда Шамми қишлоғида яшовчи  бир оиланинг  3 нафар аъзоси бўлган Шохқосим Умаров, Гулсанам Ҳасанова ва Турсунтош Мейлиевалар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлдилар. Паспорт олиш билан боғлиқ ҳаражатлар тумандаги “Рашидов Шахрўз Рашидович” фермер хўжалиги ҳомийлигида амалга оширилди.
– Фуқаролигим бўлмагани боис ҳуқуқларим чеклангани юрагимда армон эди, – дейди Гулсанам Ҳасанова. – Бугун биз оиламиз билан бахтиёрмиз. Сабаби, депутат укамизнинг кўмаги билан турмуш ўртоғим, қизим ва мен фуқаролик паспортини олишга муяссар бўлдик.
Айтиш керакки, бугунги кунда депутатларимиз халқимизнинг турли муаммоли масалаларига ижобий ечим топишда ва давлатимиз равнақи йўлида  ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?