kathaq@mail.ru

Шерзод Шерматов: Барча санитария талабларига риоя этилган тақдирда ҳам мактабда коронавирус юқмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграм каналида мактабларнинг фаолият бошлаши ҳақидаги муҳим масалалар ҳақида сўз очди.

"Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб қабул қилади.

Президентимиз томонидан ўтган йилларда олиб борилаётган асосий ислоҳотлардан бири бу босқичма-босқич Маҳаллий Кенгашлар ваколатини ошириб боришдир. Улар ҳозирги кунда маҳаллий бюджетни ҳам қайси йўналишда ишлатишни белгилаб берадилар (авваллари деярли маҳаллий бюджетда маблағ бўлмаган эди).

Маҳаллий депутатлар мактаб очишдан аввал уни пирометр, дозатор (ёки пулверизатор), антисептик ва дезинфекция воситалари билан таʼминлаш учун маблағлар ажратилгани, мактабларга етарли воситалар етказиб берилганига ишонч ҳосил қилганидан сўнггина Кенгашда ушбу мактаб фаолиятини бошлаш бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

Мактаб санитария талабларига жавоб бермаса ёки ўша ҳудудда санитария-эпидемиологик ҳолат яхши бўлмаса ёки соғлиқни сақлаш тизими касалланганлар сони ортишига бардош бера олмаслигини билишса, Маҳаллий Кенгаш айнан ўша мактабни очмаслик бўйича ҳам қарор қабул қилиши мумкин. Ундай ҳолатда ўқувчилар яқинроқда бошқа очилган мактаб биносида ёки 14 сентябрда янги ўқув йили дарслари бошланганида теледарслар орқали масофавий таʼлим олишлари мумкин бўлади.

Албатта, маҳаллий бюджетда маблағлар етарли бўлмаган шароитда, қайсидир бошқа ҳаражатларни қисқартириб, уни бу йўналишларга сарфлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати ҳам айнан Маҳаллий Кенгашларда. Масалан, туман марказини ободонлаштириш учун маблағ ажратиш муҳимми ёки мактабларга антисептик воситаларни сотиб олиб беришми деган саволга Маҳаллий Кенгаш депутатлари жавоб топишларига тўғри келади. Мабодо қайсидир жойларда маблағ ажратилмасдан, мажбуриятни мактаб жамоасига юклаб қўйилиш ҳолатлари бўлса, ундай ҳолатларни Маҳаллий Кенгаш депутатларимиз томонидан танқидий ўрганиб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

Айнан ҳар бир мактаб ҳолати, жойдаги эпидемиологик вазият ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини ўрганиб чиқиб, фақатгина Маҳаллий Кенгашлар ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқибгина қарор қабул қилиши зарурлиги Президентимиз томонидан алоҳида таʼкидлаб ўтилган эди.

Марказдан туриб, ҳамма мактаблар фалон куни очилади деб ҳеч ким айтмайди!

Иккинчи томондан, барча санитария талабларига риоя этилган тақдирда ҳам мактабда коронавирус юқмайди деб ҳам ҳеч ким кафолат беролмайди. Бунга Германия, Корея каби давлатларда анчагина мактаблар вирус тарқалгани сабабли қайтадан ёпилганини мисол қилиб келтирса бўлади. Уларда нафақат моддий имкониятлари юқори, балки жамоат жойларида аҳолини ўзини тартибли тутиши бизникилардан кўра анча яхши эканлигини ҳам тан олиш керак (мисол сифатида улардаги ва биздаги одамларни навбатда қандай туриш маданиятини кузатишингиз мумкин).

Шунингдек, фарзандини анʼанавий кўринишдаги мактабга юбориш ёки уйда теледарслар орқали ўқитиш ҳақидаги қарорни фақатгина ота-оналар ўзлари қабул қилишлари муҳимлиги ҳам бир неча бор таʼкидлаб ўтилди. Бу масалада ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмайди" деб ёзади Вазир.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?