kathaq@mail.ru

Месси ўз клубида яна бир йил қолишга қарор қилди

Аргентиналик футбол юлдузи Лионел Месси ўзининг келажаги ҳақидаги қизғин баҳсларга нуқта қўйиб, “Барселона”да яна бир йил мобайнида фаолият олиб боришини маълум қилди. Месси бу қарорининг ягона сабаби ўз клуби билан амалдаги шартномаси бўйича судлашишни хоҳламаслиги бўлганини айтган.

33 ёшли Месси ўтган ойда “Барселона” раҳбариятига клубдан кетмоқчилигини, ўзининг шартномасидаги бандлардан бири уни клуб текинга қўйиб юборишига имкон беришини даъво қилганди. Лекин, ”Барселона” агар Лео кетишни хоҳласа шартномада кўрсатилган 700 миллион евро (824 миллион АҚШ доллари) миқдорида товон пули тўлашини талаб қилди.
“Мен клубда бахтли эмасдим ва кетишни хоҳладим. Лекин, менга бундай қилишга ҳеч қандай имкон беришмади ва мен клуб билан қонуний томондан баҳслашмаслик учун бу ерда қоляпман. Мен ҳеч қачон “Барса” билан судлашмайман. Чунки, у менга барча нарсани тақдим этган севимли клубимдир. Мен “Барса”да ҳаётимни қурдим” дея Мессининг сўзларини келтирди Goal.com сайти.
Мессининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнида тугайди. У клубда яна бир мавсум қолиб, 83.4 миллион АҚШ доллари миқдорида бонус олади ва кейинги йили текинга бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин бўлади.
Лионел Месси кўпчилик томонидан барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисобланади. У ҳозиргача дунёнинг энг яхши ўйинчиси унвонини олти марта қўлга киритган. У “Барселона”даги 731 та ўйинида 654 та гол урган, 285 марта ассиссентлик вазифасини бажарган. Месси 10 карра Испания чемпиони, 4 карра УEФА Чемпионлар лигаси соҳибидир.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?