kathaq@mail.ru

Юртимизда 50 гектар ўрмонзор барпо этилади

Кеча, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бу борада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги таъкидланиб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланди. Соҳада хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
50 минг гектар ўрмонзор барпо этиб, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари ташкил қилиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.
Мебелсозлик корхоналари хомашёнинг 90 фоизини импорт қилаётганидан келиб чиқиб, уларга кластер усулида павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берилди.
Ўрмон фонди ерларини ўзлаштиришга ҳам субсидия ва имтиёзлар жорий этиш, хусусан, суғориш насослари харид қилиш, қудуқлар қазиш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бу йилдан бошлаб оборотда бўлмаган ўрмон фонди ерларини ижарага бериш тартиби жорий қилинди. Ҳозирги кунда 20 минг гектар шундай ер ижарага берилган. Бу ишларни давом эттириб, қўшимча ерларни оборотга киритиш ҳамда тадбиркорларга ижарага беришни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Кўп жойларда, жумладан, Қоракўл, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Китоб, Поп, Чортоқ, Нуробод, Қўшработ, Нурота, Бахмал, Фориш, Узун, Бойсун, Оҳангарон, Бекобод туманларида ўрмон хўжалиги резервларидан фойдаланиш бўйича ишлар танқид қилинди, етарлича ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот берди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?