kathaq@mail.ru

Самарқандлик олимлар китоби Англияда чоп этилди

Жаҳон тараққиётида ҳар бир соҳа вакиллари каби муҳандисларнинг ҳам ўз ўрни бор. Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналишда самарали фаолият юритиб, дунё илм-фани ривожига ҳисса қўшаётган малакали мутахассис ва олимларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Яқинда ана шундай муҳандисларимиз – Самарқанд давлат университети ва Самарқанд архитектура-қурилиш институти профессори Асқар Ҳасанов ҳамда шу институт доценти Зоир Ҳасанов ҳақида хушхабар эшитдик. Олимларнинг узоқ йиллар давомидаги тинимсиз меҳнати ва қимматли тажрибаси маҳсули бўлган кўплаб ўқув ва илмий китоблари қаторига 2020 йилда Англиянинг “Taylor@Francis Group” нашриёти томонидан “Experimental and Theoretical Study of Strength and Stability of Soil” (Грунтлар чидамлилиги ва турғунлигининг экспериментал ва назарий тадқиқотлари) номда чоп этилган китоби қўшилди.

Ушбу китобда экспериментал натижалар мавжуд куч назариялари билан таққосланиб, улардаги номувофиқлик сабаблари аниқлаштирилган. Шунингдек, китобдан тупроқнинг фаол ва пассив қаршилиги билан кесиш юзаларининг ҳолатини аниқлаш бўйича экспериментал маълумотларнинг таҳлили ўрин олган бўлиб, тупроқнинг кучланганлиги назариясининг янги концепцияси кўриб чиқилган (бу тупроқ мустаҳкамлигининг асосий параметрларини: ички ишқаланиш бурчаги, ўзига хос қовушоқлиги, ён сиртга босим коэффициентини ҳисобга олишга имкон беради), асосий кучланишларга нисбатан ажратилган қатламлардаги кучланганлик ҳолатини аниқлашга имкон берадиган аналитик ифодалар, тупроқлар учун ён сиртга босим коэффициенти тушунчасининг физик моҳиятига таъриф берилган. Ушбу маълумотлар соҳа мутахассислари учун жуда қимматли ҳисобланади.

А.Хасанов 1974 йилда СамДАҚИ саноат ва фуқаролик қурилиши йўналишини, 1981 йилда Москва муҳандислик-қурилиш институти аспирантурасини тамомлаб, 1982 йилда "Заиф сув билан тўйинган гил тупроқларини мураккаб кучланганлик ҳолатида ўрганиш" мавзусида номзодлик, 2000 йилда эса "Зарафшон воҳасининг муҳандислик-геологик шароитлари мисолида пастқўл тупроқларнинг чўзилувчанлик даражаси, чўкиш ва қурилиш хусусиятларини ўрганиш" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Олим 1996 йилдан муҳандислик геологияси соҳасида Нью-Йорк Фанлари академиясининг аъзоси бўлиш билан бир қаторда 2007 йилдан Ўзбекистон геотехника уюшмаси раиси, Халқаро механика ва геотехника муҳандислиги халқаро жамияти (ISSMGE) қошидаги "ТC 19 – Геотехника ва жаҳон маданий мерос объектларини сақлаш" халқаро техник қўмитаси аъзоси, кўплаб халқаро илмий грантлар, Россия тупроқ механикаси, геотехника ва пойдевор муҳандислиги бўйича Россия жамиятининг Н.М.Герсеванов номидаги медали соҳиби ҳисобланади.

Самарқанд ва Бухородаги ноёб обидалар мисолида меъморий меросни асраш, Регистон ансамблида жиддий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ушбу ноёб ёдгорлик ва унинг тупроқ пойдеворини мустаҳкамлаш борасидаги лойиҳаси ЮНЕСКО раҳбарлигида Италия, Германия ва Туркиядан кўплаб олим ва мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистоннинг йирик лойиҳалаштириш ташкилотларидан жалб қилинган комиссия томонидан ишлаб чиқаришга қабул қилингани ҳам олимнинг нақадар кенг қамровли ижодкор эканлигини тасдиқлайди.

Олим 100 дан ортиқ илмий мақола ва мамлакатимизда мураккаб муҳандислик ва геологик шароитда қурилган 300 дан ортиқ пойдевор лойиҳалари муаллифидир. Шу билан бирга, унинг “Самарқанднинг меъморий ёдгорликлари тузилмалари” (2009), “Қумлоқли тупроқлар асослари” (2010), “Тупроқнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини экспериментал ва назарий ўрганиш” (2015) каби китобидан соҳа мутахассислари кенг фойдаланиб келмоқда.


Хайрулло ХУДОЙНАЗАРОВ, 
Самарқанд давлат университети
Назарий ва амалий механика кафедраси мудири,
Техника фанлари доктори, профессор.
ЎзА
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?