kathaq@mail.ru

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ АЪЗАМХОН БАХРАМОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Азиз каттақўрғонликлар!

 Сизларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.


Биз учун ҳақиқатан ҳам энг улуғ, энг азиз айём бўлган бу қутлуғ сана ўтган тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳотларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни сарҳисоб қилиш, олдимизга қўйган олий мақсад – энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб олишда, ҳеч шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.
Шунинг учун ҳам бу йилги “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилаётган тадбирларда айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 29 йиллигини муносиб кутиб олар эканмиз, ўтган давр мобайнида туманимиз қиёфаси тобора очилиб, гўзал бўлиб бораётганини, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм-маърифат ва бошқа кўплаб соҳалардаги эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида эътироф этишимиз керак.
Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ўтган даврга назар ташлаш, эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш одати мавжуд. Айтиш жоизки, каттақўрғонликлар бу йилги мустақиллик байрамини ҳам барча соҳаларда улкан ютуқларга эришган ҳолда ёруғ юз билан қарши олмоқдалар. Эришилган ижобий натижалар ортида, албатта, меҳнаткаш халқимизнинг ҳалол ва самарали меҳнати натижаси турибди.
Гарчи, бу йилги Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами Коронавирус пандемияси сабаб юртимизда катта йиғинларсиз ва сайиллар ўтказилсада, ушбу байрам туманимиздаги ҳар бир оила даврасида катта хурсандчилик билан нишонланади.

Азизлар!
Мустақиллик байрамимизнинг яна бир қувончли жиҳати шундаки, ушбу шодиёна арафасида муҳтарам Президентимизнинг фармонлари билан барча соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, олиб борилаётган ислоҳотларни рўёбга чиқаришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз қатори менга ҳам Ватанимизнинг юксак мукофот берилгани - бу каттақўрғонликлар меҳнатига берилган юксак баҳо деб биламан.
Азиз дўстлар! Барчангизни яна бир бор чин қалбимдан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин!


Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз каттақўрғонликлар!
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?