kathaq@mail.ru

Амир Темур Самарқандда барпо этган машҳур боғларни биласизми?

Амир Темир ҳукмронлик даврида Самарқандда кўплаб боғлар барпо этган. Бу боғлар жойлашган ҳудудларнинг аксари ҳамон ўша номлар билан аталади.

Амир Темур боғларидан энг чиройли ва машҳурлари қуйидагилар:

🌳 БОҒИ БАЛАНД
Самарқанд Шимолидаги Чўпонота мақбараси яқинида (ҳозирги аэропорт атрофи) жойлашган. Уни Амир Темур набираси (Мироншоҳнинг қизи)га атаб қурдирган. Уни барпо қилишида Эрон ва Озарбайжондан боғчилик санъати усталари ҳамда меъморлар олиб келинган.


🌳 БОҒИ БЕҲИШТ
1378 йилда соҳибқирон Самарқанднинг Ғарбида суюкли хотини Хайрунисога атаб қурдирган. Боғ ўртасидаги атрофи ҳандақ билан муҳофаза этилган сунъий тепалик устида табриз оқ мармаридан қурилган ҳашаматли сарой бўлган. Саройга бир неча кўтарма кўприклар орқали кирилган. Бу боғнинг бир тарафида ҳайвонот боғи бўлиб, турли хил ҳайвонлар сақланган.


🌳 БОҒИ ДАВЛАТОБОД
Бу боғ Самарқанддан 13 км Жанубда, ҳозирги катта Ўзбекистон трактининг чап томонида бўлган. Амир Темур бу боғда зафарли юришлардан қайтгач, дам олган, хорижий элчиларни қабул қилган. Сарой сунъий тепа устига қурилган, атрофи ҳандақ билан ўралган. Унга иккита кўтарма кўприк орқали кирилган.


🌳 БОҒИ ДИЛКУШО
1397 йилда Амир Темур хотинларидан бири Тукалхоним шарафига қурилган. Бу боғ Самарқанддан 5 км Шарқда, Панжакент йўлининг ўнг томонида жойлашган. Ҳар тарафи 900 метр узунликдаги баланд пахса девор билан ўралган. Боғнинг тўртта дарвозаси марказида ҳашаматли сарой бўлган. Сарой уч қаватли бўлиб, ҳар қаватида фаввора отилиб турган. Сарой деворларига Соҳибқирон олиб борган урушлардан лавҳалар чизиб қўйилган. Бу боғ ўрнида ҳозирги кунда Дилкушо қишлоғи жойлашган.


🌳 БОҒИ ЖАҲОННОМА
Амир Темур Самарқанддан етти фарсах (42 км) нарида, Зарафшон тоғи этагида қурдирган (тахминан Ургут туманида). Унда сарой ва қалъа бўлган. Боғнинг ҳудуди жуда ҳам катта бўлиб, ривоятларга кўра, йўқолиб қолган от 6 ойдан сўнг топилган экан.


🌳 БОҒИ МАЙДОН
Чўпонота тепалиги этагида, Самарқанднинг шимолида жойлашган. Тарихий манбаларга қараганда, боғда ҳашаматли бир айвон (кўшк) ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тахт бўлган. Амир Темурнинг невараси Мирзо Улуғбек бу боғни янада обод қилган. Бу боғ ўрни ҳозир ҳам Боғи Майдон деб аталади.


🌳 БОҒИ НАВ
Бу боғни 1404 йилда Амир Темур Самарқанднинг Жанубида қурдирган. Лолазор қишлоғи ўрнида жойлашган. Бу боғ тўртбурчак шаклида бўлиб, атрофи баланд пахса девор билан ўралган, ҳар бурчагида минора қад кўтариб турган. Марказида бошқа боғлардагига нисбатан каттароқ қаср, унинг олдида катта ҳовуз бўлган.


🌳 БОҒИ ЧИНОР
Бу боғ Самарқанднинг Шарқида (Конигилнинг жанубий-ғарб тарафида, ҳозирги Қўштамғали тепалиги ўрнида) барпо қурилган. Унда ажойиб чинорлар кўп бўлган. Боғнинг марказида сарой жойлашган.


🌳 БОҒИ ШАМОЛ
Амир Темур 1397 йилда набираси (Мироншоҳнинг қизи)га атаб қурдирган. Бу боғ Самарқанднинг Ғарбида бўлган. Ундаги сарой тўртбурчак шаклида бўлиб, ҳар томони 1 500 қадамни ташкил қилган. Деворларига мармар қопланиб, саҳни қораёғоч ва фил суягидан ишланган. Бу боғ жойлашган ҳудуд ва у ердаги ариқ ҳозир ҳам Боғи Шамол деб аталади.

Самарқанд | Kun.uz телеграм канали
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?