kathaq@mail.ru

1 СЕНТЯБРДАН КИМ ҚАНЧА ПЕНСИЯ ОЛАДИ, КИМГА ҚАНЧА НАФАҚА БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Короновирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга  оширилди. Фармонга асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 262 470 сўм,ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 513 350 сўм,болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 513 350 сўм,зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига қадар 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш,бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш,моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминлаш таъкидлаб ўтилди. Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилади.


Фахриддин ЮЛДАШЕВ,
туман БТПЖБ бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?