kathaq@mail.ru

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОНДА

Куни кеча Ўзбекистон маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова Каттақўрғон туманида бўлди.

Вазир ўринбосари тегишли масъуллар ҳамроҳлигида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида туманда олиб борилаётган ишларнинг аҳволини  “Мундиён” маҳалласи мисолида кўриб чиқди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.        
Бундан ташқари, меҳмон тумандаги “Боғот” маҳалласида ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларга берилган ва янгитдан қуриб берилаётган 2-3 хонали яшаш уйларининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Вазир ўринбосари туман миқиёсидаги йўлларда олиб борилган кенг қамровли таъмирлаш-асфальтлаш ишларини кўздан кечирди ва бу борада олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди.
Гулнора Маъруфова туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида ҳам бўлиб,  бўлимнинг жорий таъмирланган  биноси, унинг моддий техник базаси, бўлим ишчиларининг иш жараёни ва юритилаётган ҳужжатларнинг аҳволи ҳамда пандемия даврида юритилаётган “Темир дафтар” юзасидан қилинган ишларни кўздан кечирди. Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш мақсадида ташкил этилган “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” фаолияти билан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.        
Вазир ўринбосари Г.Маъруфова туманимизда ҳар жабҳада амалга ошириб келинаётган кўзни қувонтирадиган ишлар билан танишар экан, бу ишларнинг бошида турган туман ҳокими Аъзамхон Бахрамовга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ҳа, шуни тан олиб айтиш керак, охирги уч йилда Каттақўрғон туманида ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолмаяпти. Ҳар соҳада ўзига хос, кенг қамровли ислоҳотларнинг изчил олиб борилишини халқимизнинг турмуш даражаси кун сайин яхшиланиб бораётганидан ҳам яққол кўришимиз мумкин. Бу эса албатта, меҳнаткаш халқимизга эртанги кунга ишонч билан қарашига пойдевор бўлмоқда.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади
Долзарб мавзу / Siyosat

2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий ..

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация...

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...
Jamiyat

Р.Кушербаев: ХТВ ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини ..

Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?