kathaq@mail.ru

Қизиқ тадқиқот: семиз сиёсатчилар бор давлатда коррупция юқори бўладими?

Дунёнинг энг нуфузли молиявий нашрларидан бири The Economist жуда қизиқ мақола эълон қилди (https://www.economist.com/graphic-detail/2020/07/30/are-overweight-politicians-less-trustworthy). Унда собиқ СССР таркибидаги қайси давлатларда ортиқча вазнга эга сиёсатчилари кўп бўлса, ўша ерда коррупция баландлиги ҳақида сўз боради.

Франциядаги Монпелье бизнес мактаби тадқиқотчиси Павел Блаватский томонидан ўтказилган тадқиқотда собиқ СССР таркибига кирган 15та давлатнинг 2017 йилдаги Ҳукумат таркиби акс этган 300 га яқин фотосуратлар таҳлил қилиниб, компьютердаги махсус алгоритм орқали уларнинг вазнлари ҳисоблаб кўрилган (изоҳ - Ҳукумат таркиби деганда Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар олинган).

Маълум бўлишича, ортиқча вазнга эга амалдорлари кўп давлатларда коррупция ҳолатлари ҳам юқори бўлиб чиққан. Давлатлардаги коррупция ҳолатини белгилашда Жаҳон банки ва Transparency International индексидан фойдаланилган.

Мазкур индексга кўра, Болтиқ бўйидаги 3та давлат - Эстония, Латвия ва Литва, шунингдек Грузия собиқ СССРга аъзо мамлакатлар орасида энг коррупциядан ҳоли давлатлар ҳисобланади. Шунингдек, ушбу давлатлар вазн жиҳатдан энг ихчам вазирлари билан ҳам мақтана олар экан.

Аксинча коррупция индексида энг қуйи ўринларда турадиган Ўзбекистон ва Туркманистонда, шунингдек Украинада ортиқча вазнга эга вазирлар сони кўп экан.

Тадқиқотчининг фикрича, семизлик собиқ СССР давлатларидаги сиёсатчилар орасида ҳаддан ташқари кўп учрайди. Масалан, барча 15 та мамлакат вазирларининг 3 дан 1 қисми "ортиқча вазндан азият чекувчи" тоифага киради. Блаватский алгоритми бўйича, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 54%, Тожикистонда 44%ни ташкил қилади (2017 йилдаги маълумот).

Гарчи Владимир Путин соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи, кучли сиёсатчи сифатида гавдаланса ҳам, лекин унинг Ҳукумати худди қўшни давлатлардаги каби нисбатан дўмбоқлардан ташкил топган, дейилади мақолада.

Шунингдек, тадқиқотчи Арманистонни алоҳида мисол келтирган. Яъни Арманистон 2018 йилда революция орқали демократия томон катта қадам ташлагандан сўнг, Ҳукумат таркибининг вазни анча енгиллашган, яъни ортиқча вазнга эга вазирлар сони камайган.

Мақолада яна бир қизиқ маълумот келтирилган. Кўпчилик ўйлаши мумкин, семиз сиёсатчилар бор давлатда семиз одамлар ҳам кўп бўлса керак, деб. Лекин рақамлар аксинча эканлигини кўрсатмоқда. Ортиқча вазнга эга сиёсатчилар бор давлатнинг фуқаролари озғин экан (ўнг томондаги графикка қаралсин).

«Албатта, ушбу коррелация семиз сиёсатчилар ихчамроқ ҳамкасбларига қараганда ишончсиз деган хулоса чиқаришга сабаб бўла олмайди. Аммо собиқ Шарқий блокдаги давлатларда сиёсатчилар вазни камайса, яхши бўлар эди. Чунки тадқиқотлар кўрсатадики, сайловчилар ортиқча вазнга эга сиёсатчиларга камроқ ишонч билдиради», - дейилади The Economist мақоласида.

Қўшимча изоҳ: яна бир бор эслатиб ўтамиз, ушбу тадқиқот 2017 йилги Ҳукуматлар таркибидан келиб чиқиб олиб борилган. Мана бу файлда (https://onlinelibrary.wiley.com/action/downloadSupplement?doi=10.1111%2Fecot.12259&file=ecot12259-sup-0001-Appendix.docx) қайси давлатдан қайси сиёсатчилар тадқиқ қилинганини тўлиқ кўришингиз мумкин.

Масалан, тадқиқот учун танлаб олинган Ўзбекистоннинг 2017 йилги 24 кишилик Ҳукумат таркибидан ҳозирда фақат 9 киши ишлаяпти, қолганлар ёки бутунлай Ҳукуматдан кетган ёки бошқа лавозимга ўтказилган.


Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Tumanda bugun

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ..

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 13-сессияси бўлиб ўтди....

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз
Долзарб мавзу / Siyosat

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга ..

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?