Тиббий маданият - саломатлик гарови

0 189

Тиббий маданият инсоннинг ўз саломатлигига муносабати, ўзини тута билиши, ахлоқий меъёрларга риоя қилишидир.

Оиланинг тиббий маданияти деганда, биз аввало, ҳар бир оилада инсон саломатлигининг олий қадрият сифатида қай даражада эътибор қаратилаётгани, барча оила аъзолари томонидан соғлом турмуш тарзи қоидаларини ўзларининг кундалик яшаш тарзлари сифатида онгли равишда қабул қилганликларини ва ушбу қоидаларга оқилона риоя қилиб яшай олишини тушунишимиз керак.


Ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш  вужудга келаётган касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда уни  эрта бартараф этиш имкониятини беради. 


Бунинг учун фертил ёшидаги аёлларни профилактик жи
ҳатдан гинеколог, маммолог  назоратида бўлиши, аёллар ҳомиладорлик вақтида  ўзини ва ҳомиласини ўйлаган ҳолда скрининг ва перинатал марказларига мурожаат қилиши,     нафас олиш тизими безовта қилмаса ҳам ҳар йили флюрографиядан ўтиши лозим.

Шунингдек, касаллиги  бўлган беморлар   ўз соғлигини ўйлаган ҳолда диспанцеризация назоратидан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ.  Ҳар бир киши ўз саломатлигини ўйлаган ҳолда йилда икки маротаба шифокор-стоматолог назоратидан ўтиши тиш ва оғиз бўшлиғидаги касаллакларни эрта аниқлаш имконини беради. Бирон бир  инфекция билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлганда шифокор қабулида бўлиб, қон, сийдик таҳлилини топшириш ва шифокор маслаҳатига амал қилиш керак.  


Бундан ташқари, иммунопрофилактика масаласида билимга эга бўлиш ва амал қилиш,  грипп, ОРЗИ,  гепатит "А" билан ҳасталанмаслик учун эмланиш лозим. Умумий қон ва  сийдик таҳлили,  қоннинг  биохимиявий таҳлили, қондаги  қанд миқдорини аниқлаб бориш муҳимдир. 


Афсуски, кўпчилик юртдошларимиз ўз саломатлигининг қадрига уни йўқотганларидан кейин етади. Оқибатда врач ва бемор олдида янги, осон бўлмаган муаммо пайдо бўлади. Бу тиббий маданиятсизлик туфайли ўз соғлигига эътиборсизликнинг оқибатидир.

Б.ҚУЛМАТОВА,
туман  саломатлик Маркази врачи. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ