kathaq@mail.ru

ОДИЛ СУДЛОВ ҚОНУН УСТИВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашда Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тараққиётимизнинг энг муҳим устуворликларидан бири саналади. 

Шу сабабли ҳам кейинги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлат томонидан кўрилаётган бундай чора-тадбирлар судьялар ишининг сифати ва тезкорлигини таъминлаш имкониятини бермоқда. Натижада суд хатоларининг сони, ишларни кўриш муддатларини бузиш ҳоллари сезиларли даражада қисқариб бормоқда. 
Шундай бўлса-да, одил судлов соҳасида айрим фуқароларнинг йиллар давомида ҳақиқат излаб турли суд инстанциялари ўртасида сарсон бўлиши ҳолати ва қонуний кучга кирган суд ҳукмлари ва қарорларининг турли сабаблар билан бир неча марта қайта кўриб чиқилиши ҳамда бекор қилиниши ҳолатлари суд процесси иштирокчиларида турли шубҳа-гумонларни юзага келтирмоқда. Шу нуқтаи назардан, ишларнинг асосий қисмини юқори судларда чўзиб юбормасдан жойларнинг ўзида ҳал этишга эришилиши бугун долзарб масалалардан бирига айланган. 
Давлатимиз раҳбари томонидан яқинда имзоланган судлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган. Энг асосийси, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, юртимизда самарали маъмурий одил судлов тизимини яратиш бош мақсад қилиб қўйилмоқда. 
Ушбу Фармон суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилишга, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, шунингдек суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади. 
Ўзбекистонда судларнинг иши жамият учун шаффоф ва очиқ, шу билан бирга, холис бўлиши керак. Холисликни таъминлаш ва самарали суд тизимига эга бўлишимиз қонун устуворлигини таъминлайди ва адолат ўрнатишга кўмаклашади.  


Темур АЛМАМАТОВ, 
жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди раиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Tumanda bugun

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ..

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 13-сессияси бўлиб ўтди....

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз
Долзарб мавзу / Siyosat

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга ..

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?