Туман молия бўлими ҳуқуқшунос маслаҳатчиси 30 миллион сўм пора олаётганда ушланди

0 238

Зафаробод туман ҳокимлиги молия бўлими бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси З.Я., фуқаро Р.Қ.нинг жиянини институтларнинг бирига ўзининг танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 41 млн сўм талаб қилган. Бу ҳақда "Даракчи" Бош прокуратура Матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда,  бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси З.Я. 30 млн сўмини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқшуносмаслаҳатчиси З.Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ