Суҳбатдошга нисбатан одоблар

0 54

Аллоҳ таоло инсонларга берган улуғ неъматлардан бири бу гаплашиш, ўзаро мулоқот қилишдир. Муқаддас динимизда мўмин –мусулмонлар бир –бирига нисбатан қандай муомала, одоб ва ҳурматлари кўрсатиб қўйилган. Бир мўмин иккинчи мўминни кўрганда мақсадини айтишдан аввал салом беришлиги тўғрисида Жобир р.а дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) “Салом каломдан аввалдир” деб марҳамат қилганлар. Каломдан олдин салом берилиши суҳбатдошга нисбатан одоб ҳисобланади.
Айниқса ҳозирги кунда телефон орқали икки суҳбатдошнинг бир – бирига нисбатан одоби бузилаётгани аянчли ҳолдир. Ҳозирги ахборот техналогиялар ривожланган даврда интернет,  телефон орқали ҳам муомала қидаётганни аниқ билишимиз суҳбатдошга нисбатан ноўрин гапларни гапиришдан, ҳижолат қилиб қўйишдан сақланмоғимиз керак. Телефон қилишни вақти ва одоби бшлади. Хусусан масжидларимиздаги мусулмон кишига намоз вақтида қўнғироқ қилиш жоиз эмас. Баъзи кишилар мулоҳаза қилмай жуда эрта ёки жуда кеч пайтларда одамлар уйқуга кетган вақтларда телефон қилишади яна бу етмагандай “безовта қилмадимми?” деб сўраб қўйишади.
Баъзида инсон билиб – билмай суҳбатдошга озор бериб қўяди. Шундан бири оғзига овқат билан кавшаниб туриб гаплашади, бу ўта кетган беодобликдир. Баъзан телефонимизга имловий иборалар аралашган мактуб келади. Унда бу хатни шу куннинг ўзидаёқ тарқатиш кераклиги ундоқ бўлади, мундоқ бўлади деб савобни ваъда қилишади. Аслида бу нарсаларни ҳаммаси ёлғондир. Бу эса сиз аъзо бўлган уяли алоқа ташкилотларидан бошқага фойда келтирмайди.
Расулуллоҳнинг бир ҳадисларида “ҳар бир эшитган нарсани гапиравериш кишининг ёлғончилигига кифоя қилади” деганлар. Бизга бир хабар келса уни текширмасдан тарқатиб юборсак биродаримизга нисбатан беодоблик бўлиб эшитган нарсамизни суриштирмай гапираверишлик ёлғончиликка олиб боради. Пайғамбаримиз (сав) “мўмин ёлғончи бўлмайди” деганлар. Суҳбатни охирида гўзал сўзлар ва эзгу ниятлар билан  хайрлашиш керак. Бундай тарзда хайрлашиш миллатининг одатидир. Динимизнинг гўзал одобларига амал қилиб боришимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб этсин.


 Хайрулло Шомуродов,
 Каттақўрғон туман бош имом хатиби




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ