Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими етакчи мутахассиси пора билан қўлга тушди

0 282

Ҳазорасп туманида 8 000 АҚШ доллари эвазига ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда "Даракчи"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилган. 

Келтирилишича, Ҳазорасп туман ҳокимлиги қурилиш бўлими етакчи мутахассиси Ж.Н. фуқаро О.Б.га Тупроқ қалъа тумани, “Обод” маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги захирасидаги бўш ер майдонидан 1 200 кв.метр ер участкасини Ҳазорасп туман ҳокимлиги ҳамда туман ер тузиш ва давлат кадастри бўлимида ишловчи танишлари орқали ажратиб бериши эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан бўлим етакчи мутахассиси Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ