kathaq@mail.ru

Бу йил нуфузли «Олтин тўп» соврини ўтказилмайдими?

Жаҳоннинг машҳур France Football нашри томонидан йил сўнггида энг яхши футболчи учун топшириладиган «Олтин тўп» соврини 2020 йил ҳисоби бўйича ҳеч кимга берилмайдиган бўлди.

Нашр буни асосан, пандемия шароитида келиб чиққан бир қатор тартибсизликлар оқибатида баҳоламоқда. Хабарингиз бор, вужудга келган коронавирус инфекцияси спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Мавсум ўзининг энг қизғин палласига кираётган бир пайтда бутун жаҳон футболи учун белгиланган узоқ муддатли танаффус кўплаб режаларни ўзгартириб юборди. Мавжуд жараённи нисбатан маълум бир тартибда ушлаб туриш мақсадида ФИФА йилнинг энг муҳим матчларини ўз вақтидан муайян муддатга ортга суришга мажбур бўлди ва буни ўша пайт учун энг мақбул вариант бўлган десак янглишмаймиз. Лекин бошқа омиллар нуқтаи назаридан ушбу қарорлар кўпгина муаммоларга сабаб бўлиши аниқ эди. Натижада, анчайин тиғиз тақвим юзага келди, футболчиларда жисмоний томонлама камчиликлар кўзга ташланмоқда, мураббийларда ҳам тактик ва таркиб жиҳатидан келиб чиқаётган чалкашликлар. Хуллас бу каби факторлар карантин давридан кейинги футболнинг жозибасини кескин пасайтириб юборди. Бунинг устига, мухлисларсиз ўтаётган учрашувларда ўзаро интрига ҳам бироз пасайгандек назаримизда. Буни исталган баҳсда кузатсак бўлади. Ушбу жиҳатлар инобатга олинган ҳолда бир тўхтамга келинган ва қарор қабул қилинган. Албатта, бу хабар жуда кўплаб муҳокама ва салбий қарашларга сабаб бўлмоқда. Лекин бу ерда вазиятга бир томонлама қараш нотўғри, шубҳасиз, биринчи галда инсон саломатлиги юқори даражада турмоғи лозим. Айниқса, касалликнинг аломатлари футболчи ва мураббийларда аниқланишда давом этар экан, мавжуд ҳолатга доимо масъулият билан ёндашиш талаб этилади. Ҳатто бутун бир тизим таҳлил қилиб чиқилгач, айрим мамлакатлар, жумладан, Францийа, Бельгия ва Нидерландияда ички чемпионат баҳслари муддатидан олдин ҳам якунлаб юборилди. «Олтин тўп» учун курашаётган бир қатор юлдузларнинг ушбу дивизионларда фаолият юритишини ҳисобга олсак, «иннер стоп» улар учун етарлича минус бўлиб хизмат қилди ва нисбатан адолатсизлик келиб чиқиши бор гап эди. Бу борада, аввало, ҳукумат ҳам ўз позициясини кўрсатганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Натижада, лигалараро катта тафовут юзага келиб қолди. Халқаро мусобақалару турли хил индивидуал совринлар беллашувида имкониятлар энди ўзгарди. Тўпурарлар пойгаси ҳамда трансферлар бозорида ҳам кескин бурилишлар кузатилди. Барча омиллар ҳисобга олиниб ушбу қарорнинг чиқарилганлиги ва унинг кўп томонлама ҳамма учун бирдек ижобий тусда хизмат қилишини, албатта тушуниш лозим. Чунки бунинг замирида барчага баробар тенглик ва адолат принциплари мавжуд. Қўшимча равишда, тарози паллаларини нисбатан тенг ушлаб туриш мақсадида энди йил ўйинчисининг ўзигина аниқланмай, яхлит рамзий жамоа тузилиб, мини-совринлар топширилиши режалаштирилган. Бу эса ҳар галгисидан ўзгача ўтиши шубҳасиз. Қисқа қилиб айтганда, вазиятнинг барча жиҳатлари ўрганиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, совриннинг ўтган йилги ғолиби Лионель Месси ҳисобланади ва футболчи умумий ҳисобдаги 6 та кўрсаткич билан бу борада пешқадам бўлиб турибди.

xs.uz
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?