“Халқ банки” ходимлари 11 нафар фуқаро номидан 200 миллион сўмлик кредит маблағларини ўзлаштириб олишди

0 171

Наманган шаҳрида 11 нафар фуқароларнинг хабардорлигисиз 200 млн сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирган банк ходимларининг фаолияти фош этилди. Бу ҳақда "Даракчи"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.D.” МЧЖ раҳбари Д.И. АТ “Халқ банки” Наманган вилояти филиали мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириш орқали 11 нафар фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз 200 млн сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришишган. Ушбу маблағларни жамият ҳисоб рақамига ўтказиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Д.И. ва филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ