Каттақўрғон шаҳрида ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс аниқланди.

0 295

Жорий йил 18 июль куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1972 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган, Каттақўрғон шаҳар Зомин МФЙда яшовчи фуқаро С.М. ўзининг яшаш уйида, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи, 9-17 ёшларда бўлган, жами 7 нафар вояга етмаган ўғил-қизларга диний сабоқ бериш учун “хужра” кўринишда шарт-шароит яратган ҳолда, тегишли давлат органларининг рухсатисиз, ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, воқеа жойидан 7 дона араб ёзувидаги диний адабиётлар, 7 дона араб ёзувлари бўлган дафтарлар, 6 дона араб ёзувидаги вароқлар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ