Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамовнинг туман аҳолисига мурожаати:

0 249

Ҳурматли каттақўрғонликлар!
Дунёда  коронавирус пандемияси давом этмоқда, жумладан юртимизда ҳам. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 8 июль куни ўтказилган видеоселекторда "Бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга боғлиқ" дея таъкидлаб ўтилди.
Ҳурматли тумандошлар Сизлардан мақсадсиз ташқарига чиқмаслик, шахсий гигиенага тўла риоя этиш (қўл ва юзларни тез-тез ювиб туриш) доимий равишда тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўл бериб кўришмаслик, уй ва хонадонларни тоза-озода сақлаш ва дезинфекция қилиб туриш, иложи борича уйдан чиқмаслик талаб этилади. Бесабр бўлсак, қоидаларга риоя этмасак, бу барчамизга зарар бўлади, фақат қатъият ва қаттиқ интизом билангина бу пандемия балосини енгиб ўтамиз.

Азиз фуқаролар!
Карантинни яна қатъийлашганини тўғри тушиниб, бунга ҳар биримиз ҳолисона баҳо бериб, карантин тартиб қоидаларига тўлиқ амал қилиб, сабрли бўлсак, бу пандемия балосини албатта енгиб ўтамиз!
Ёруғ кунлар албатта келади. Бунинг учун сабр бўлса бас!

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ АЪЗАМХОН БАХРАМОВ!





Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ