Каттақўрғонда 343 нафар ёш иш билан таъминланди

0 139

Бугунги мураккаб вазиятда аҳоли бандлигини, хусусан, вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада барча ҳудудларда “Ҳар бир ёшга – бир гектар”, “Ёшлар кооперацияси”, “Ёшлар боғи” каби лойиҳаларда юзлаб ёшлар фаол иштирок этаётгани қувонарлидир.

Каттақўрғон туманида ҳам бу борада кўплаб мақсадли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу кунларда ана шундай хайрли ишлардан яна бири амалга оширилди. Туман ҳудудидаги ғалладан бўшаган майдонлардан самарали фойдаланиш, такрорий экин экиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва шу орқали ишсиз ёшларни иш банд қилиш, камбағаликни камайтириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ХДП ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгашлари билан ҳамкорликда 343  нафар ёшларга экин экиб деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари бўлиб берилди.

Бу орқали туманимиз ёшларининг яна бир гуруҳи ажратиб берилган ер майдонларида такрорий экин экиб қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлдилар.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ