kathaq@mail.ru

“Номер аниқловчи” номли андроид иловадан огоҳ бўлинг!

Шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.А. Ички ишлар вазирлиги порталига ариза билан мурожаат қилиб, 12 июнь куни соат 19:00ларда “Телеграм” мессенжеридан “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz #Uyda QOLING” (@fan_club_miz) деб номланган каналга киргани ва ушбу каналга жойланган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK файлни юклаб олганидан сўнг уяли телефони “блок” ҳолатига тушиб қолганлигини билдирган.

Шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.А. Ички ишлар вазирлиги порталига ариза билан мурожаат қилиб, 12 июнь куни соат 19:00ларда “Телеграм” мессенжеридан “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz #Uyda QOLING” (@fan_club_miz) деб номланган каналга киргани ва ушбу каналга жойланган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK файлни юклаб олганидан сўнг уяли телефони “блок” ҳолатига тушиб қолганлигини билдирган.
Шундан сўнг қурилмани “блок” ҳолатидан очиш учун +99890-200-хх-хх абонент рақамига “Paynet” тўлов тизими орқали 10.000 сўм пул маблағлари туширилиши ҳақида хабар келади. Аризачи ушбу пул маблағларини ўтказганидан кейин ҳам телефон аппарати “блок” ҳолатидан чиқмаганлигини маълум қилиб, мазкур дастурни тарқатган шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. “HUAWEI TAG-L21” смартфони текшириб кўришлик учун олиниб, ундаги дастур кўчириб олинган ва текшириб кўришлик учун “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасига тақдим қилинган. “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг дастурий техник экспертиза хулосасига кўра, ушбу телефон аппарати “Телеграм” мессенжеридаги “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz # Uyda QOLING” (@fan_club_miz) номли каналда тарқатилган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK дастури зарар келтирувчи вирусли дастур эканлиги кўрсатиб ўтилган.Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, “Телеграм” мессенжеридаги “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz # Uyda QOLING” (@fan_club_miz) номли канал Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида яшовчи, ҳозирда Наманган маданият ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси, 2001 й.т. фуқаро М.Ж.га тегишли эканлиги аниқланди.
4 июль куни Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддасида (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?