Автобус салонларида йўловчилар 2 метр масофани сақлашлари шарт

0 48

Республика махсус комиссияси тегишли қарорларни қабул қилинди. 
Қуйидаги санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:  

  • ️жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиш;
  • йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;
  • супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;
  •  “сариқ” ҳудудларда (соат 06:00 дан – 22:00 га қадар) ва “қизил” ҳудудларда (07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача)
  •  АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК; 
  • тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ