kathaq@mail.ru

Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!

Энди автомобиль соҳиби бўлиш учун ойлаб, йиллаб пул жамғариш шарт эмас, оддий харид чеки бўлиши етарли. Ишониш қийин, аммо Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” акцияси буни ҳақиқатга айлантиради.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиладиган мазкур акция доирасида фақат онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассалар чоп этувчи чеклар асосида ютуқли ўйин ташкил этилади.
Бунинг учун қандайдир қимматбаҳо товарни сотиб олиш ёки хизматлардан фойдаланиш талаб этилмайди. Шунчаки эҳтиёж учун зарур бўлган исталган қийматдаги харидни нақд пул ёки пластик карта орқали амалга ошириб, бунинг эвазига харид чекини талаб қилиш унутилмаса, бас. Демак, харид қилинган товарлар номи, миқдори, нархидан тортиб, касса аппарати рақамигача ва QR-код акс этган бундай чек молиявий «ҳужжат»гина эмас, ютуқли ўйин чиптаси ҳамдир.
Ютуқли ўйинни ўтказиш учун давлат бюджетидан бир миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Унинг мукофот жамғармаси қимматбаҳо буюмларни жамлаган. Бош соврин эса — автомобиль.


Ютуқли ўйинда иштирок этиш учун
Харид чекини рўйхатдан ўтказиш талаб этилади. Бунда қуйидаги икки усулнинг исталган бирини танлаш кифоя:


Биринчи усул: Давлат солиқ қўмитасининг “Soliq” мобил иловасидан фойдаланилади. Иловада чекни рўйхатга олиш тугмаси босилади, сўнг чекнинг QR-коди сканер қилиниб, чек эгаси телефон рақами ва исми-шарифи киритилади. «Жўнатиш» тугмаси жараёнга якун ясайди. Мазкур мобил иловани эса Google Play дастуридан юклаб олиш мумкин.

Иккинчи усул: Харид чекининг фискал белгиси 1077 қисқа рақамига СМС тарзида юборилади.

Рўйхатдан ўтказиш якунлангач...
Давлат солиқ қўмитаси томонидан чек эгасининг уяли телефон рақами унинг ўйин қатнашчиси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишлича хабар жўнатилади.
Касса чеклари айнан олинган ва рўйхатдан ўтказилган давр (чорак, ой, кун) учун ўйналадиган ютуқли ўйинда қатнашиш ҳуқуқини беради. Эътиборлиси, ҳар битта чекда ўйин ютуқ фондида назарда тутилган ютуқларни ютишнинг тенг имконияти (тенг эҳтимоллиги) мавжуд. Қоидага кўра, бир иштирокчи ютуқлардан фақат биттасининг эгаси бўла олади.


Ҳаммаси шаффоф бўлиши кафолатли
Ғолиблар ойнаи жаҳон орқали ютуқли ўйинга бағишлаб намойиш этилувчи кўрсатувда рўйхатдан ўтказилган касса чекларини танлаш йўли билан аниқланади. Айни жараён инсон омили аралашувини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Ютуқли ўйин тажриба сифатида фақат Тошкент шаҳрида ўтказилади. Тажрибанинг ижобий натижалари келгусида юртимиз бўйлаб жорий этилади.


Биргина ҳуқуқ – катта ютуқ
Унутманг, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари амалга оширилган ҳар бир харид учун касса чекини бериши мажбурий. Агар чек берилмаса, уни талаб қилинг! Бу Сизнинг ҳуқуқингиз ва эндиликда ютуғингиздир. Бир қарашда арзимасдай туюлган бу юмуш мамлакатимизда нақд пулларнинг банкдан ташқари ноқонуний айланишининг олдини олишга, давлат бюджетига солиқ тушуми ошишига ҳам фаол ҳисса қўшади. Демак, шу кичик талабингиз орқали ўзингиз, давлатимиз ва 34 миллиондан зиёд халқимизга катта фойда келтириш имконига эгасиз.


Шерзод ТEШEБАЕВ,
«Янги технологиялар» илмий-ахборот марказининг
Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ва фискал модулларни жорий қилиш бўлими мутахассиси
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?