Россиядаги меҳнат мигрантлари патент учун коронавирусга тест топширилади

0 16

Бундан кейин хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун биринчи навбатда COVID-19 учун текширувдан ўтиши керак. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ (http://publication.pravo.gov.ru/Document/View/0001202006160055?index=0&rangeSize=1) чиқарилди.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

 (https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi/532)🦠 Буйруқ билан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Энди агар ушбу инфекция аниқланса, бошқа давлатлар фуқароларига Россияда яшаш ва ишлаш имконияти рад этилади.

💉 Коронавирусдан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, сифилис (захм) ва мохов касаллиги ҳам киритилган.

🔷 Буйруқда ёзилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун ПЗР тестини топшириш лозим.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ