Туман ҳокими юртимиздаги барча журналистлар ва соҳа фахрийларини самимий муборакбод этди

0 220

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати юртимиздаги барча журналистлар ва соҳа фахрийларини чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

   Юртимиз тарихи, ўтмишимиз, бугунги кун ва келажагимиз ҳақида бой маълумотларни аҳолига етказишда ва шу орқали халқнинг дунёқарашини ошириб, маънавий оламини бойитиш, мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. 
Фурсатдан фойдаланиб, бутун дунёда юз берган пандемия туфайли вужудга келган бугунги мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, журналистлар аҳлига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламан. 

Туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилиги номидан бугунги касб байрамингиз билан самимий қутлаб, сизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда омад ва ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.



Аъзамхон Бахрамов,
Каттақўрғон туман ҳокими.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ