kathaq@mail.ru

Маъмурий баённомалар энди планшет орқали расмийлаштириладими?

“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда. 

Қарорга мувофиқ, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув” лойиҳаси босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

 Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:
*маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;
*маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базаларини шакллантириш;
 *маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш.
Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ва юритиш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди. Лойиҳани Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.
 Унга кўра, ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус мобиль қурилма (планшет) орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс агар уни ўзи содир этганлигига эътироз билдирмаса, баённомани планшетдаги махсус сканерловчи ускуна орқали бармоқ изларини тушириш йўли ёки электрон график имзоси билан тасдиқлайди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарга “Электрон ҳукумат” нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилади.
 Қарорда соддалаштирилган тартибда иш юритилмайдиган ҳолатлар ҳам белгилаб берилди.
Жумладан, соддалаштирилган тартибда иш юритишга ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи эътироз билдирганда, ҳуқуқбузарлик учун жаримадан бошқа турдаги жазо назарда тутилган ҳолатларда иш соддалаштирилган тартибда юритилмайди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган
Siyosat

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган ..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош...

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
Jamiyat

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ ..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?